Тарихий ёдгорликларга зарар етказганларга жиноят иши қўзғатилди

    Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

    Фотосурат интернет тармоғидан олинган.

    Ҳудудларда ўтказилган текширишларда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, бир қатор археология ёдгорликларини йўқотилиши олди олинди.

    Хусусан:

    – Қашқадарёда “Кофиртепа-2” (VII – ХIII асрга оид) ёдгорлигининг 2,4 м3, “Бештерактепа”нинг (IХ – ХII) 6 м3 ҳамда “Хонтепа”нинг (ХI – ХIII) 189 м3 қисми уй-жой;

    – Жиззахда “Томошотепа-2” (IV – V) ёдгорлигининг 14 м3 қисми хожатхона ҳамда “Қоратепа”нинг (V – VI) 30 м3 қисми иссиқхона;

    – Сирдарёда “Ҳашартепа” (IХ – ХII) ёдгорлигининг 6,4 м3 қисми хожатхона ва хаммом;

    – Навоийда “Ғазғонтепа” ёдгорлигининг 16 м3 қисми мобил компания антеннаси, “Нонвойлартепа-2”нинг 5,3 м3, “Калтепа”нинг (V – VIII) 23 м3 ҳамда “Ясилтепа”нинг (III – ХI) 20 м3 қисми хўжалик иншоотлари;

    – Тошкент вилоятида “Номсизтепа-1” ёдгорлигининг 15 м3 қисми хожатхона, “Номсизтепа-2”нинг 1,92 м3 қисми иссиқхона қуриш учун қисман бузилган.

    Юқоридаги жами 12 та ёдгорликка 8,3 млрд. сўмлик зарар етказилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates