Амстердамда Фаластин тарафдори бўлган 281 нафар намойишчи ҳибсга олинди

    Полиция Амстердам марказидаги Дам майдонида Фаластин тарафдори сифатида намойишда иштирок этган 281 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда бошқарма сайтидаги хабарда айтилади.

    Қайд этилишича, бир гуруҳ намойишчилар маҳаллий вақт билан тахминан соат 18:00 да майдонга йиғилган. Воқеа жойига полиция етиб келган ва бир неча бор намойишчиларни Амстердам ҳукумати томонидан аввалроқ намойишларни тақиқлагани сабабли шаҳар марказини тарк этишни сўраган. Бироқ 200 нафардан ортиқ одам ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг талабларига бўйсунмай, Дам майдонида қолган.

    Қироллик полициясининг аниқлик киритишича, 265 киши норозилик намойишларини ўтказишга тақиқни бузгани учун ҳибсга олинди. Саккиз нафар фаол “жамоат тартибини бузилиши ёки баданга шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни олиб юргани учун” қўлга олинди. Бундан ташқари, тўрт нафар намойишчи зўравонлик, вандализм, безорилик ва полиция буйруғига бўйсунмагани учун ҳибсга олинди, деб хабар беради tass.ru.



    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates