Andersеn халқаро IT-компанияси Марказий банк учун қатор янги хизматлар кўрсатади

    Марказий банк раҳбарияти Andersеn халқаро IT-компанияси томонидан ташкил этилган бизнес форумда иштирок этди.

    Тадбирда «Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегияси доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар, рақамлаштиришнинг бугунги кундаги муҳим йўналишлари ҳақида сўз юритилди.

    Форум давомида Марказий банк ва Andersеn халқаро IT-компанияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Мазкур меморандум асосида Марказий банк, тижорат банклари, нобанк молия ташкилотлари ва молия бозорининг бошқа иштирокчилари учун API яратиш ва қўллаб-қувватлаш, янги илова ва платформаларни ишлаб чиқиш ҳамда мавжудларини оптималлаштириш, киберхавфсизликни таъминлаш учун маҳсулотлар таклиф қилиш ва бошқа қатор хизматлар кўрсатилади, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates