Андижонда араб тажрибаси асосида боғ яратилади

    Агросектор 9 январ 2024 1189

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳудудида 470 гектар ер майдонига боғ яратяпти.

    Лойиҳанинг биринчи босқичида майдоннинг 20 гектар қисмига голубика резавори синов тариқасида тувакларда етиштириляпти. Майдон ҳудуди тўлиқ томчилатиб суғориш тизими билан таъминланган.

    Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач 2 000 та янги иш ўрни яратилади. Ушбу резавор иссиқликка чидамсиз бўлгани боис келгусида махсус тўрлар билан ҳимояланади. Бир гектар майдонга 4 000 туп экилиши натижасида ўртача 400-500 тонна ҳосил олиниши кутиляпти.

    Қизиғи шундаки, қиймати 30миллион долларга тенг мазкур лойиҳа доирасида голубика билан бирга малина ва сабзавот маҳсулотларини ҳам етиштириш режалаштирилган, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates