Қашқадарёда 25 минг гектар ер қайта фойдаланишга киритилади

    Қашқадарёда 2024 йили 25 минг гектар ер қайта фойдаланишга киритилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

    Сўнгги йилларда юртимизда аҳоли сони ошиб бормоқда. Бу эса сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ортишига олиб келади.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, вазирлик маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириладиган ер майдонларини кенгайтириш бўйича, мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

    Жумладан, жорий йилда Қашқадарё вилоятида 25 минг гектар ер қайта фойдаланишга киритилиши режалаштирилган.

    Айни пайтда янги ўзлаштириладиган ҳамда қайта фойдаланишга киритиладиган ушбу ер майдонларига кам сув талаб қиладиган, сувсизликка чидамли ва сув тўплаш хусусиятига эга бўлган экинларни жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

    Шунингдек, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан бир мавсумда камида 2 марта ҳосил олиш чораларини кўриш, бунда тезпишар экинлар уруғи, кўчатлар, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа турдаги ресурслар билан барқарор таъминлаш тизимини яратиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates