Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда денгизга чиқиш муҳим ўрин тутади

    Тошкентда «Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари» мавзусидаги халқаро форум бўлиб ўтди.

    Эрта тонгдан қизғин муҳокамалар билан бошланган анжуман куннинг иккинчи ярмида нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё аграр соҳасига молик мавзуларни ўз ичига олган тематик сессиялар кўринишида давом этди.

    Шунингдек, форум доирасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) Бош директори Суй Дунюй билан ўзаро мулоқоти ҳам бўлиб ўтди.

    Таъбир жоизки, ривожланаётган давлатлар учун устувор мақсадлардан бири денгиз орқали савдо барқарорлигини таъминлаш, халқаро логистика тармоғини изчил йўлга қўйиш ва узоқ минтақадаги давлатлар билан савдо алоқаларини яхшилашдан иборат экан, шуларни инобатга олган ҳолда, бугун, кўплаб мамлакатлар айни йўналишда тизимли, режага асосланган, шунингдек кўп тармоқли натижага йўналтирилган инвестицион лойиҳаларга бугун ҳар қачонгиданда кўпроқ эътибор қаратиб келиняпти. Чунки булар, мамлакат иқтисоди учун бирламчи кўриладиган масалалар сирасига киради. Мазкур форум, шу каби истиқболли манфаатлар учун хизмат қилади.

    Форум дастлабки кунининг якуни ўлароқ, FAO ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан «Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатларнинг агросаноат тизимини барқарор ислоҳ қилиш тўғрисида»ги Тошкент декларацияси қабул қилинди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    Тошкент декларациясида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, хусусан денгизга чиқиш йўли бўлмаган мамлакатларга бу борада кўмаклашишга қаратилган бир қанча аниқ чора-тадбирлар белгилаб қўйилган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates