Қишлоқ хўжалиги вазирлиги шакар нархи ошиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

    Ижтимоий тармоқлар ва айрим информацион сайтларда Россия Федерациясининг Ўзбекистонга шакар етказиб беришни тўхтатиши, бу эса республикамиз ички бозорида шакар нархининг ошишига олиб келиши ҳақида хабар тарқалди.

    Шакарнинг қимматлашувига олиб келиши бўйича тарқатилаётган хабарлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

    Россия Федерацияси томонидан шакар экспортини чеклаш Ўзбекистоннинг ички бозорида танқисликни келтириб чиқармайди, чунки республикамиздаги йирик шакар ишлаб чиқарувчи заводларнинг фаолияти Россия билан боғлиқ эмас.

    Ўзбекистонда шакар маҳсулотига бўлган йиллик талаб ўртача 650-700 минг тоннани, шундан аҳоли истеъмоли учун (аҳоли сони 36,8 миллион киши, тиббий меъёр бўйича 1 кишига 9,1 кг/йил) 335 минг тоннани ва озиқ-овқат саноати корхоналари талаби учун 300-350 минг тоннани ташкил этади.

    Республикада фаолият юритаётган 2 та: «Ангрен Шакар» ва «Хоразм Шакар» МЧЖ шакар ишлаб чиқариш корхоналарининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 900 минг тоннадан кўп бўлиб, бу ички бозорни талабидан ортиғи билан таъминлашга етарлидир. Ушбу корхоналар томонидан 2023 йилда 600 минг тоннадан зиёд шакар ишлаб чиқарилди.

    Шунингдек, 2023 йилда шакар импорти 150 минг тоннани ташкил этиб, нафақат Россиядан, балки Покистон, Қозоғистон, Тайланд, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан ҳам шакар импорт қилиняпти.

    Бунда асосан йирик саноат корхоналари томонидан (мисол учун « Coca-cola ichimligi Oʼzbekiston LTD» ХК МЧЖ) ўз эҳтиёжи учун тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланиш мақсадида шакар импорт қилинган.

    2023 йилда хом-ашё, асосан, 762 минг тонна миқдорида (шакар чиқиши 98 фоиз) Бразилия ва Ҳиндистондан импорт қилинган.

    Бугунги кунда иккита шакар ишлаб чиқариш заводлари томонидан биржага ички бозор учун ҳар куни 2 100 тонна маҳсулот чиқарилаётган бўлиб, шакар кўплигидан унинг атиги ўртача 300 тоннаси сотиляпти, холос. Шакар сотилмаётганлиги натижасида корхоналар бозор баҳосидан ҳам паст нархга таклиф қиляпти.

    Бугунги кунда (5 апрель ҳолатига) ички бозорда шакарнинг чакана нархи ўртача 13,8 минг сўмни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 2,8 фоизга ошган.

    Шакар ишлаб чиқарувчи корхоналар маълумотига кўра, бугунги кунда етарли (4 ойлик савдо учун) шакар ва шакар хом-ашёси захираси мавжуд. Шунингдек, шакар ишлаб чиқариш учун Бразилия мамлакатидан хом-ашё кириб келиши давом этяпти.

    Шундай экан нафақат Россиядан, балки бошқа мамлакатлардан ҳам тайёр шакар маҳсулоти импорти чеклансада, маҳаллий корхоналар томонидан ички талабни тўла қондириш имконияти мавжуд.

    Эслатиб ўтиш жоизки, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш бўйича зарурий чоралар кўриб бориляпти, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates