Малайзия компанияси билан ҳамкорлик алоқалари белгилаб олинди

    Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов «Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари» халқаро форуми доирасида бир қатор давлатлар қишлоқ хўжалиги мутасадди вакиллари билан учрашув ўтказди.

    Ана шундай учрашувлардан яна бири Малайзиянинг «Meraque Group Sdn Bhd» компанияси раҳбари Разали Исмаил билан бўлди.

    Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳамда янги лойиҳа бўйича муҳокама олиб борилди. Разали Исмаил Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш ҳар қачонгидан ҳам манфаатли эканлигини таъкидлар экан, бу замин айни қишлоқ хўжалигида яхши майдон эканлигини айтиб ўтди.

    Шундан сўнг томонлар Тошкент вилояти Янгийўл туманида ишга тушириш режалаштирилган «Meraque Group Sdn Bhd» компаниясининг кичик ҳажмдаги ақлли қишлоқ хўжалиги техникаларини, хусусан томчилатиб суғориш технологияларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйиш борасида муҳокамалар олиб борилди. Музокаралар натижаси ўлароқ, икки томонлама англашув меморандуми имзоланди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    Мақсад – ўзаро тажриба алмашиш, инновацион қишлоқ хўжалиги амалиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, юртимизда инновацион «Meraque» технологиялари ишлаб чиқариш баробарида ақлли қишлоқ хўжалигини яратиш.

    Маълумот учун, «Meraque» компанияси 2018 йил start-up лойиҳа асосида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 200 нафар олим, муҳандис ва ёшларни иш билан таъминлаган. Компания асосан, ақлли қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда махсус дронлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates