Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 5 август куни тунги соат 04:00ларда, 2002 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. ўзининг бошқарувида бўлган "НОWO" русумли юк автомашинасини Андижон тумани "Саноат" МФЙ, ҳудудидан ўтган 4Р-116 автомобиль йўлининг (Наманган-Уйчи-Пайтуғ-Андижон) 83км.да ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб темир йўл кўпригига бориб урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисасини содир бўлди.
ЙТҲ оқибатида, "НОWO" русумли юк автомашинаси ҳамда темир йўл кўприги зарарланган, тан жароҳат олган фуқаролар йўқ.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.