Бу ҳақда “Казавтожол” автомобил йўлларини бошқариш миллий оператори матбуот хизмати хабар берди.
“Тахминан соат 07:30 да Олма-Ота – Уст-Каменогорск автомобиль йўлининг 28-километрида (Олма-Ота – Конаев йўналишида) 18 та транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса қуюқ туман шароитда юз берди”.
Матбуот хизмати хабарига кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Компания автоҳалокатга ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезликка риоя қилмагани ва кўриш чекланган шароитда хавфсиз масофани сақламагани сабаб бўлганини қайд этди. Воқеа сабабларига ойдинлик киритилмоқда, деб хабар беради tass.ru.