Анклав ҳудуд - Сўх туманида ДХМ филиали иш бошлади

    Фарғона вилояти Сўх туманининг марказдан олис, қатнов қийин бўлган ҳудуд «Тул» қишлоғида давлат хизматлари маркази очилди.

    80 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Сўх туманини қуруқликдаги орол дейиш мумкин. Чунки, ҳудуднинг тўрт тарафи қўшни Қирғизистон Республикаси чегара ҳудуди билан туташиб кетган.

    Баланд тоғ ён бағрларида жойлашган 4 минг аҳолига эга «Тул» маҳалла фуқаролари йиғини туман марказидан 25 километр узоқликда. Бу ерли аҳолининг давлат хизматларини олишда бирмунча қийинчиликларга дуч келаётган эди. Давлат хизматлари маркази филиалининг фаолият бошлаши аҳолининг оғирини енгил. Узоғини яқин қилди.

    – Сўх тумани анклав ва тоғли ҳудуд бўлганлиги боис, қишда марказга бориш учун анча қийинчиликлар бўлиши сир эмас, — дейди маҳалла фуқаролари йиғини фаоли Рустам Тожиев. – Эътиборли жиҳати шундаки, қишнинг аёзли, ёзнинг жазирама кунларида юзлаб чақирим масофадан келадиган фуқаролар учун бу филиал айни муддао бўлди. Эндиликда филиал нафақат «Тул» қишлоғи аҳлига, балки жами 12 минг аҳолига эга Ланбур, Девайрон, Соҳибкор, Қалъача, Ғазнов қишлоқлари фуқароларига ҳам хизмат қилади.

    Филиалларнинг ерли аҳоли таклифи асосидаги белгиланган кун ва вақтда ишлаётгани халққа манзур бўлаётир. Боиси, марказга тушиш учун узоқ йўл босишмайди, маблағ йўқотмайди, вақт сарфламайди.

    Очилиш маросимида маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Элёржон Эксанов,

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси

    жамоатчилик билан алоқалар

    бўйича етакчи маслаҳатчиси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates