Антропоген омиллар лола турларига ҳам таъсир қилмоқда

    Ўзбекистонда ўсадиган лолаларнинг 20 дан ортиқ тури Халқаро Қизил китобга киритилган.

    Лоланинг (Tulipa L.) туркуми вакиллари Хитойнинг ғарбий қисмидан тортиб то шарқий Европа ҳудудларигача бўлган заминда ўсади. Марказий Осиё ушбу эстетик завқ берувчи ажойиб ўсимликнинг тарқалиш ва биохилма-хиллик маркази ҳисобланади. Айни пайтда Ўзбекистонда лолаларнинг 33 тури мавжудлиги аниқланган.

    Кейинги вақтларда республикамизда кўпгина ноёб ўсимликлар қатори лола турларига ҳам антропоген (инсон фаолиятига оид) омилларнинг салбий оқибатлари ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаяпти. Бунинг яққол исботи сифатида 19 та лола турларини Ўзбекистон Қизил Китобига (2019) киритилганлиги ва тадқиқот натижаларига кўра, лола популяцияларининг қисқариб бораётганлиги далил бўла олади. Лекин Қизил Китобга киритилган лоланинг бешта тури эса умуман муҳофаза қилинмайдиган ҳудудларда учрайди.

    Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон лолаларини муҳофаза қилиш бўйича Буюк Британиянинг Кембридж университети ва Кью Қироллик Ботаника боғи, Флора ва Фауна халқаро ташкилоти, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Фанлар академиялари ботаника ва ўсимликларни муҳофаза қилишга ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари иштирокида илмий гуруҳ тузилган.

    Гуруҳда Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти олимлари ҳам бор. Жорий йил 10-13 май кунлари Бишкек шаҳрида «Марказий Осиё ёввойи лолаларини Халқаро Қизил Китобга киритиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича минтақавий стратегияни ишлаб чиқиш» бўйича амалий семинар бўлиб ўтган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates