“Ракетага қарши мудофаа агентлиги ва Коинотни ривожлантириш агентлиги олтита сунъий йўлдошни Ер орбитасининг қуйи қисмига олиб чиқишини эълон қилди”, дейилади агентлик сайтида эълон қилинган баёнотда.
Сунъий йўлдошлардан иккитаси гипертовушли ва баллистик ракеталарни кузатувчи қурилмалар билан жиҳозланади, қолган тўрттаси эса қирувчи самолётларни кузатиш тизимининг бир қисми бўлади, деб хабар беради ria.ru.