Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

    АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан бошқа чораси йўқлигини айтди.

    “Гап нарх масаласида эмас. Бизда аслида танлов йўқ... Бу ерда нарх йўқ”, деди Трамп NBC телеканалига берган интерьвюсида, унинг оммавий депортация режасининг нархи ҳақида сўралганда.

    Трамп учун иммиграция сиёсатини кучайтириш сайлов кампаниясининг асосий жиҳаталридан бирига айланди. У Жо Байден маъмуриятининг “ўта юмшоқ” сиёсати Америка Қўшма Штатларини учинчи дунё давлатига айланишига олиб келганини бир неча бор таъкидлади. Трамп ўз чиқишларида мигрантларга нисбатан қаттиқроқ чоралар кўриш ва мавжуд миграция дастурларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Аввалроқ Axios портали манбасига таяниб, Трамп агар сайланса, ҳукуматнинг барча даражадаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ёрдамида миллионлаб ноқонуний муҳожирларни депортация қилмоқчи эканлигини хабар қилган эди. New York Times газетасининг ёзишича, у муҳожирлар учун лагерлар ташкил этишни режалаштирган ва улар мамлакатдан депортация қилинишдан олдин у ерда вақтинча яшаб туради.

    2016 йилги сайловлардан кейин АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп, 5 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида яна ғалаба қозонди. У XIX асрдан бери тўрт йиллик танаффусдан сўнг Оқ уйга қайтган биринчи АҚШ сиёсатчиси бўлди. Трампнинг ғалабаси овозларни санаб чиққан барча етакчи оммавий ахборот воситалари: Ассошиэйтед Пресс агентлиги, Fox News, CNN, NBC, ABC ва CBS телеканаллари томонидан эълон қилинди.

    Демократик партиядан кўрсатилган номзод Камала Ҳаррис тарафдорлари билан суҳбатлашди ва мағлубиятини тан олишини эълон қилди, АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден эса Трамп билан гаплашиб, уни табриклади.

    Штатларнинг Сайловчилар коллегияси 17 декабрь куни сайловчилар хоҳишидан келиб чиқиб, номзодлар учун овоз бериши керак, 6 январь куни эса Конгресснинг янги таркиби овоз бериш натижаларини тасдиқлайди. Инаугурация 20 январь куни бўлиб ўтади, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates