Унинг сўзларига кўра, у ерда ҳусийлар томонидан бутун минтақа бўйлаб тинч аҳоли ва ҳарбий кемаларга ҳужум қилиш учун фойдаланилган турли турдаги “қурол компонентлари” сақланган, деб хабар беради rbc.ru.
Аввалроқ маҳаллий Al Mayadeen ва Al Masirah телеканаллари АҚШ ва Буюк Британия Яман пойтахти Сана ва мамлакат шимоли-ғарбидаги Саада шаҳрига қатор ҳужумлар уюштиргани ҳақида хабар берган эди.