АҚШ Давлат котиби Марко Рубио чет элдаги дипломатларга АҚШ ва Исроилни танқид қилганликда гумон қилинаётганларнинг мамлакатга киришини тақиқлаш мақсадида талабалик ва бошқа турдаги визалар учун айрим аризачиларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини синчиклаб текширишни буюрди.
Махсус назоратдан ўтказиладиган визалар турлари F, M ва J (талабалик ва алмашиш бўйича меҳмон визаси) ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқдаги постлари синчковлик билан текширилиши керак бўлган ариза берувчининг тури: террорчилар билан алоқаси ёки хайрихоҳлиги гумон қилинган шахслар; 2023 йил 7 октябрдан 2024 йил 31 августгача талаба ёки алмашиш визасига эга бўлганлар; ёки октябрь ойида ушбу санадан кейин визаси бекор қилинганлар.
Ушбу саналар шуни англатадики, асосий мақсадлардан бири – уруш пайтида фаластинликларга ҳамдардлик билдирган талабалар аризаларини рад этишдан иборат, деб ёзади мақола муаллифлари.
Рубио директивасида, шунингдек, агар мурожаат этувчиларнинг хулқи ёки хатти-ҳаракатлари “АҚШ фуқаролари ёки АҚШ маданиятига (шу жумладан, ҳукумат, институтлар ёки асосий тамойиллар) душманлик билан муносабатда бўлишни” кўрсатса, уларга виза берилмаслиги мумкинлиги баён этилган, деб хабар беради nur.kz.