Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва USAID ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.
Афғонистондаги вазият ва мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш бўйича зарур ёрдам кўрсатишнинг аҳамияти хусусида фикр алмашилди.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги дастурларни амалга ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистоннинг «COVID-19»га қарши курашини қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.