Мазкур маданий тадбир иштирокчилари орасида АҚШнинг 10 та штатидан вакиллар бор. “Silk Road Dance Camp 2020” дастурида мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонасига виртуал саёҳат, ўзбек рақси тарихи бўйича қатор маърузалар, ош тайёрлаш бўйича намойиш, Хоразм ва Бухоро вилоятлари рақс машғулотлари, Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий хусусиятлари тақдимоти, Тамара хонимнинг мемориал музейи ва бошқа тадбирларга виртуал саёҳатлар ташкил этилади
Ушбу дастур ҳаммуаллифи, халқаро миқёсда таниқли олима, “Silk Road Dance Company” рақс компанияси раҳбари америкалик Лаурел Грей ҳисобланади. У 1984 йилда “Ўзбек рақс ва маданияти жамияти”га, 1994 йилда эса “Марказий Осиё рақслар лагери”га асос солган. Лаурел Грей хоним “Энг яхши хореограф” (2003) ва “Энг яхши этник раққоса” (1999) номинациялари бўйича халқаро мукофотга сазовор бўлган
Америкалик олима Ўзбекистонга кўп маротаба ташриф буюрган. У икки йил давомида Тошкент Давлат академик катта театри таклифига биноан фаолият юритган ва телевизион рақс дастурларида иштирок этган.









