АҚШда “Риштон керамикаси: Марказий Осиё кулолчилик санъатининг гавҳари” номли кўргазма ва шоу-рум очилди

    Маданият 25 январ 2024 714

    Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокимлиги билан биргаликда Вашингтонда “Риштон керамикаси: Марказий Осиё кулолчилик санъатининг гавҳари” номли кўргазма ташкил этилди.

    Тадбирда америкалик таниқли санъат арбоблари, коллекционерлар, йирик бизнес, ҳукумат, сиёсий, академик, эксперт ва ОАВ вакиллари ҳамда фаол ватандошлар иштирок этди. Шунингдек, юқори мартабали меҳмонлар — АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси Николас Берлинер, ижтимоий ҳимоя ва ногиронлар бўйича маслаҳатчиси Сара Минкара, савдо вазирининг биринчи ўринбосари Мариса Лаго ва ЮСАИД раҳбарининг ўринбосари Анжали Каур ва Конгресс аъзолари вакиллари қатнашдилар.

    Кўргазманинг очилиши маросимида нутқ сўзлаган АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси Николас Берлинер Ўзбекистон асрлар давомида маданият ва тараққиёт маркази бўлиб келганини, ушбу заминда Риштон кулолчилиги каби ноёб санъат турлари шаклланганлигини таъкидлади.

    Николас Берлинер Ўзбекистонда эришилаётган ижобий ўзгаришларга алоҳида тўхталар экан, бугунги кунда республикамиз минтақанинг иқтисодий катализаторига айланганини ва Марказий Осиё барқарор келажаги учун мустаҳкам пойдевор ролини бажараётганини алоҳида урғулади.

    ЮСАИД администратори ўринбосари Анжали Каур ўз чиқишида, азалдан кулолчилик санъатига қизиқиши сабабли ушбу кўргазмани интиқлик билан кутганини билдирди.

    Кўргазма давомида бўлиб ўтган икки томонлама музокаралар якунида Американинг “DIAMOND Inc.» компанияси ва Риштон шаҳридаги “Mingboshi Ceramic” МЧЖ ўртасида 5 миллион доллар миқдорида керамика маҳсулотларини харид қилиш ҳамда ушбу мамлакатнинг “ASU Trading LLC” ва “Exclusive Ceramic of Rishtan” МЧЖ ўртасида АҚШ Штатларида керамика маҳсулотларини сотиш бўйича дистрибюторлик шартномалари имзоланди.

    Шунингдек, Риштон тумани ҳокимлиги, ЮСАИД ва “Александрия лой кооперативи” студияси ўртасида АҚШда “Риштон кулолчилик мактабини” ташкил этиш ва америкалик кулолчилик соҳаси ихлосмандларининг Риштонга сафарини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates