“Реал” ярим ҳимоячиси Дортмундда ўтказилган ўйиннинг 65-дақиқасида гол уриб, турк жамоасини 2:1 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг унинг жамоаси яна бир гол уриб, ғалабани мустаҳкамлади – 3:1.
Opta Sports хабарига кўра, Гулер Европа чемпионатлари тарихидаги дебют учрашувида энг ёш гол муаллифи бўлди. У 19 ёшу 114 кунлигида гол уришга муваффақ бўлди.
Турк футболчиси Европа чемпионатида 19 ёшу 128 кунлигида илк голини урган португалиялик юлдуз Криштиану Роналдудан ўзиб кетди. Криштиану буни Евро-2004 да Греция билан ўйинда амалга оширган эди, деб хабар беради tengrisport.kz.