Арманистон Озарбайжон билан чегарани делимитация қилиш бўйича комиссиялар фаолияти тўғрисидаги қоидаларни маъқуллади

    Арманистон ҳукумати Озарбайжон билан чегараларни делимитация қилиш бўйича комиссиялар иши тўғрисидаги низомни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилди ва уларни Конституциявий судга юборди.

    Вазирлар Маҳкамаси мажлиси маҳаллий телеканаллар орқали реал вақт режимида намойиш этилди.

    Қарор бир овоздан қабул қилинди.

    2 сентябрь куни Арманистон ҳукумати Озарбайжон билан чегарани делимитация қилиш комиссияларининг биргаликдаги фаолияти тўғрисидаги қоидаларни ратификация қилиш лойиҳасини эълон қилди. Қонун лойиҳасига кўра, делимитация жараёнида Арманистон ва Озарбайжон комиссиялари барча хариталардан, шунингдек, қонуний асосга эга бўлган ҳужжатлардан фойдаланади. Конституциявий суддан кейин ҳужжат парламент томонидан кўриб чиқилади. Низом арман, озарбайжон ва рус тилларида тузилган ва Озарбайжон томонидан ҳам ратификация қилиниши керак, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates