Асака туманида 50 нафар фуқарога ажратилган субсидия маблағлари талон-торож қилинган

    Хавфсизлик 19 март 2021 1213

    Мазкур ҳолат юзасидан И.А., марказ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.А.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари И.А. Асака тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, тумандаги 50 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқаро номидан уларнинг имзоларини сохталаштириб, бюджетдан ажратилган 111,5 миллион сўм субсидия маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates