«Asian Geographic Magazines» журналнинг махсус сони Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланди

    Сингапурнинг оммабоп «Asian Geographic Magazines» журналининг бош муҳаррири ва «ADEX» маҳаллий дайвинг маркази раҳбари Кьяу Тетнинг Ўзбекистонга қилган ижодий сафарига бағишланган махсус сони чоп этилди.

    Қайд этилишича, Ўзбекистонга саёҳат Кьяу Тет учун ҳақиқий кашфиёт бўлиб, бу қадимий заминнинг ноёб мероси билан яқиндан танишиш имконини берган. Самарқанднинг маҳобатли минораларидан тортиб, Бухоронинг сокин кўчаларигача, Тошкентнинг ранг-баранг бозорларидан тортиб Қизилқумнинг сирли саҳроларигача – у ташриф буюрган ҳар бир гўша ўзининг бетакрор муҳити ва салобатидан лол қолганини таъкидлаган.

    Сафардан қайтгач, сингапурлик саёҳатчи-журналист ўзи раҳбарлик қилаётган журнал ўқувчилари билан Ўзбекистонга унутилмас саёҳати таассуротлари билан ўртоқлашишга қарор қилди.

    1999 йилда ташкил этилганидан бери «Asian Geographic Magazines» журнали ўзининг таҳлилий мақолалари, қизиқарли фоторепортажлари ва юқори сифатли дизайни билан муштарийлар эътиборини қозониб келяпти. Икки ойда бир марта нашр этиладиган журнал 44 мамлакатда 300 мингдан ортиқ ўқувчига эга.

    Журнал кўпинча Осиё ҳақидаги турли, баъзан жуда кам ўрганилган мавзуларга бағишланган материалларни эълон қилади. Бу эса ўқувчиларга қитъа ҳақида тўлиқроқ тушунчага эга бўлиш имконини беради. Нашр минтақадаги муҳим масалаларга эътиборни қаратиш мақсадида нафақат долзарб воқеа ва муаммоларни ёритиб боради, балки унинг тарихи ва маданиятини ҳам кенг тарғиб қилади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Ўзбекистон ўзининг маҳобатли меъморий обидалари, гўзал манзаралари, меҳмондўст халқи билан муштарийларда унутилмас таассурот қолдирди», – дея қайд этган «Asian Geographic Magazines» бош муҳаррири.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates