Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

    Миллий гвардия ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Ушбу битимдан келгусида Миллий гвардия шахсий таркиби орасида маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш йўналишидаги амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни тизимли йўлга қўйиш ва сифат даражасини янги босқичга олиб чиқиш мақсади кўзда тутилган.

    Шу муносабат билан Миллий гвардия Марказий девони музокаралар ўтказиш залида Миллий гвардия қўмондони генерал майор Р.Джураев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари О.Хасанов ҳамда ҳар иккала ташкилот масъул раҳбарлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

    Унда таъкидланишича, бугунги кунда Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида 470 дан ортиқ маънавий -маърифий ҳамда спорт тадбирлари ўтказилиб, уларда 55 000 га яқин ўғил қизлар қамраб олинган. Ҳозирда 1000 дан ортиқ болажонлар ушбу марказдаги 15 га яқин фан ва спорт тўгаракларининг мунтазам аъзосига айланган. Шу жумладан, республика бўйлаб Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмаларида ҳам бу каби ишлар тизимли йўлга қўйилган.

    Тадбирда дастлаб, қўмондоннинг тизимдаги маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маърузаси тингланди. Унда, мазкур имзоланаётган меморандум бир қатор йўналишларни ўзида мужассам қилиб, томонларнинг ўзаро ҳамкорликда мамлакатимиз ёшлари билан бир қаторда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларининг маънавий-маърифий салоҳиятини доимий равишда юксалтириб бориш орқали ҳар қандай ғоявий таҳдидларга қарши мустаҳкам «мафкуравий иммунитетини» шакллантиришига хизмат қилиши қайд этилди.

    Шу билан бирга, қўмондон томонидан ушбу меморандум доирасида Янги Ўзбекистонимиз келажаги бўлган ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг илмий асосланган янгича ёндашувдаги тизимли ишларни йўлга қўйиш ва амалиётга татбиқ этиш ҳамда унинг ижроси қатъий назоратга олиниши зарурлиги таъкидланди.

    Тадбир давомида келгусида ҳамкорликдаги истиқболли чора-тадбирлар амалга оширилиши, мактабларда ўқувчи ёшларнинг тарбияси ҳамда ҳозирда фаолият юритаётган инспектор-психологларнинг айни йўналишдаги билимларини ошириш бўйича ҳар иккала томон мутасадди раҳбарларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

    Шунингдек, ушбу меморандум жараёни олдинги меморандумлардан тубдан фарқ қилиб, томонлар ўртасида муҳокама қилинган ҳар бир масала ижобий ечимини топиши учун аниқ йўналишларни ўз ичига олган йўл харита ва режа асосида манзилли ишлар амалга оширилиши белгилаб олинди. Ижро муддатига алоҳида эътибор қаратилиб, тегишлилиги бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates