Австралияда экологик тоза сув батареяси ишлаб чиқилди

    Австралиядаги Мельбурн кироллик технология университети олимлари қайта ишланадиган сув аккумуляторини ихтиро қилишди.

    Бу анъанавий батареяларга нисбатан унинг хавфсизроқ ва экологик тоза муқобил бўлиши мумкин.

    “Сув батареялари” сувли металл-ионли батареялардир. Унда электролитик суюқлик сифатида оз миқдорда тузли сув ишлатилади.

    Бундай батареялардан фойдаланишга асосий тўсиқ – дендритларнинг шаклланиши билан боғлиқ қисқа туташувлар хавфи. Дендритлар аккумулятор ичидаги металл анодда ҳосил бўлган ва бошқа бўлмаларга чўзилган майда металл тузилмаларни англатади.

    Янги ишланма муаллифлари дендритларнинг ўсишини олдини олиш йўлини топишди. Бунинг учун улар аккумуляторнинг рух анодини металл висмут билан қоплашди, у оксидланиб занг ҳосил қилади. Бу ҳимоя қатламини яратишга ёрдам берди.

    Яхшиланган аккумулятор 500 циклдан сўнг ўз қувватининг 85 фоиздан кўпроғини сақлаб қолган ҳолда бошқа турдаги батареяларга қараганда узоқроқ хизмат қила олди. Олимлар унинг танга ўлчамдаги муқобилларини, шунингдек цилиндрсимон батареяларни ишлаб чиқишди.

    Жамоа ҳозирда аккумуляторнинг самарадорлигини ошириш устида ишламоқда, шунда у литий-ионли батареяларга муносиб муқобил бўлиши мумкин. Муҳими, батареяларни хавфсиз тарзда қисмларга ажратиш ва кейин қайта ишлатиш мумкин, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates