Австралияда юз берган тўфон қурбонлари сони етти нафарга етди

    Австралиянинг шарқий қирғоқларида содир бўлган тўфон оқибатида етти киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди. Қутқарувчилар бедарак йўқолган шахсни қидиришда давом этмоқда.

    Табиий офат Австралиянинг Квинсленд штатида юз берди. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, шамолнинг тезлиги сониясига 30 метрга етган. Оқибатда юздан ортиқ хонадон электр энергиясисиз қолди.

    Маҳаллий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, электр энергиясини тиклаш ва зарарни бартараф этиш учун бир неча кун керак бўлади. Айни пайтда метеорологлар Квинсленд жануби-шарқида момақалдироқ хавфи ўтиб кетганини айтишди. Бироқ, ёмғир ҳали ҳам ёғишда давом этмоқда, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates