Автобус ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама этилди

    Саноат 27 сентябр 2023 1176

    Жорий йил 26 сентябрда Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзаков “Gemilang Coachwork Sdn Bhd” компаниясининг (Малайзия) бош директори Чонг Ёнг Панг билан учрашди.

    Чонг Ёнг Панг учрашув учун миннатдорлик билдириб, сўнгги ташрифидан сўнг пойтахтда рўй берган ижобий ўзгаришлардан ҳайратда қолганини билдириб, Тошкент тоза ва жозибадор шаҳар эканлигини таъкидлади.

    Ш.Умурзаков сўнгги йилларда нафақат Тошкентда, балки бутун республикамизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани, бунинг натижасида мамлакатимизда қулай ва шаффоф инвестициявий муҳит яратилганини таъкидлади. Ривожланиш йўналишларидан бири жамоат транспорти ҳаракатини оптималлаштириш эканини таъкидлаб, нафақат Ўзбекистон, балки қўшни давлатлар эҳтиёжлари учун автобуслар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдирди. Шу билан бирга, экологик тоза транспорт ишлаб чиқариш устувор вазифа ҳисобланади. Шу муносабат билан пойтахтимиздаги иқтисодий зоналардан бири негизида Р&Д марказини ташкил этиш таклифи билдирилди.

    Чонг Ёнг Панг самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди ва “Gemilang Coachwork Sdn Bhd” тижорат транспорти, жумладан, шаҳар ва шаҳарлараро автобуслар ишлаб чиқарувчиси эканлигини айтди. Малайзияда жойлашган GML автобус кузовларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва йиғишга ихтисослашган. Шу тариқа, компания юқори сифатли, энергетик ва иқтисодий жиҳатдан тежамкор транспорт ишлаб чиқариш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш учун зарур салоҳиятга эга.

    Учрашув якунида томонлар “Тошкент Invest” ва “Gemilang Coachwork Sdn Bhd” компаниялари ўртасида ўзаро англашув келишувини имзоладилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates