Автобус Олмаота яқинидаги кўприкдан тушиб кетди: жабрланганларнинг аҳволи маълум

    12 сентябрга ўтар кечаси Олмаота яқинида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    78-йўналишдаги автобус Каскеленский кўпригида панжарани бузиб ўтиб, Тошкент шоссеси бўйлаб кетаётган минивэн устига қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида саккиз киши жабрланди.

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага автобус ҳайдовчиси соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган. Машина аввал тўхташ жойини, кейин кўприк панжарасини бузиб, сўнг йўл қисмига қулаган.

    Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси комада эканлиги ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади.

    Соғлиқни сақлаш бошқармаси нашрга маълум қилишича, саккиз нафар жабрланувчи Қорасой марказий туман шифохонасига етказилди. Улардан 7 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилди ва тавсиялар билан амбулатор даволанишга юборилди, деб хабар беради tengrinews.kz.

    “Бир нафар жабрланувчи ўртача оғирликдаги жароҳатлар билан травматология бўлимига ётқизилди, уни даволаш тиббий баённомага мувофиқ давом эттирилмоқда”, дейилади вилоят соғлиқни сақлаш матбуот хизмати хабарида.


    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates