Автобуслар иштирокидаги ЙТҲ кўпайиши ортидан 5 масъул ишдан олинди

    «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ масъуллари иштирокида тезкор йиғилиш ўтказилди, дея хабар беради АЖ матбуот хизмати. 

    Унда автобуслар билан содир бўлаётган техник носозликлар, туташ ҳолатлари ва йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди.

    Бунда автобусларнинг техник ҳолатига масъул бўлган, уларнинг йўналишга чиқиш олди техник кўригини талаб даражасида бажармай, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган ходимларга кескин чора кўрилиб, 5 нафар масъул ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

    Шунингдек, юқорида санаб ўтилган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш чораларини кўриш, автобусларнинг техник ҳолатини бирма-бир текширувдан ўтказиш бўйича 8 та автобус саройлари масъул ходимларига топшириқлар берилиб, ходимларнинг масъулияти янада кучайтирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates