Ахсикентда Қорахонийлар даврига мансуб турар-жой иншоотлари топилди

    Улар ўзига хос қурилиш услубига эга бўлиб, асосан синчли уйлар хом ва пишиқ ғиштлар билан қурилган. 

    — Аҳоли турар жойларида ошхона, ювиниш хонаси, иситиш сандаллари, супалари ва махсус хўжалик ўралари мавжуд бўлган. Аҳоли зич яшаганлиги учун шаҳарда икки қаватли уйлар қурилган. Уйларнинг ертўла қисми асосан пишиқ ғиштдан қурилган ва озиқ овқат омборлари вазифасини ўтаган. Шунингдек алохида ер ости иншоотлари ҳам қурилган. Аҳоли турар жойлари қолдиқларидан деворий сурат намуналари ва ўйма ганчли нақшлар ҳам топилган. Демак 11-12 асрларда Ахсикент ахоли турар жойлари деворий суратлар билан безатилган, - дейди Ахсикент археология парки илмий ходими, археолог-олим Шукрулло Насриддинов.

    Шунингдек, топилган ўнга яқин сирли сопол идишларда ёзувлар борлиги аниқланди. Улар нақшга ўхшатиб ёзилган ҳикматли сўзлар бўлиб, «ФИКР АЙТИШГА ШОШИЛМА», «БАХТ БОЙЛИКДА ЭМАС», «МЕҲНАТ ИНСОННИ УЛУҒЛАЙДИ» иборалари ифодаланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates