Аёл эрига жаҳл қилиб фарзандини ўлдирмоқчи бўлди

    Ҳозирда аёлга нистабат жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

    Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида 32 ёшли аёл чет давлатдаги эрига жаҳл қилиб, фарзандини ўлдирмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Жаҳонгир Саъдуллаев хабар берди.

    Унга кўра, Каттақўрғон шаҳар Нурафшон маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган Ф.М.(аёл), айни дамда чет элда бўлган турмуш ўртоғи (қонуний никоҳдан ўтмаган) билан ўзаро келишмовчилик натижасида, эрига жаҳл қилиб, вояга етмаган фарзандига нисбатан жисмоний куч ишлатиб қийнаган.

    “Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб боришга киришилган. Боланинг аҳволи яхши, у ҳозирда мутахассислар назоратига олинган”, дейди ахборот хизмати бошлиғи.

    Унинг қўшимча қилишича, вояга етмаган фарзандига нисбатан жисмоний куч ишлатиб қийнаган аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми “а” банди ҳамда 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates