Айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдори камайтирилади

    Мамлакатимизда 10 август 2021 1698

    Адлия вазирлиги томонидан хорижий мамлакатлар тажрибаси таҳлили асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бешта моддасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималарни кескин камайтириш назарда тутилган.

    Хусусан:

    - муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга камайтирилади (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этиляпти);

    - транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этиляпти), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (амалда 735 минг сўм, эндиликда 490 минг сўм этиб таклиф этиляпти) камайтириляпти;

    - фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори БҲМнинг ўн бараваридан (2 миллион 450 минг сўм) йигирма бараваригача (4 миллион 900 минг сўм) бўлган миқдор оралиғида белгиланмоқда (амалда қатъий миқдорда – 4 миллион 900 минг сўм этиб белгиланган);

    - бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан жарималар миқдори деярли икки бараварга камайтириляпти (амалда 1 миллион 200 минг сўмдан 2 миллион 400 минг сўмгача, эндиликда 735 минг сўмдан 1 миллион 700 минг сўмгача, бир йил ичида қайта содир этилганда амалда 2 миллион 400 минг сўмдан 4 миллион 900 минг сўмгача, эндиликда 1 миллион 700 минг сўмдан 2 миллион 400 минг сўмгача этиб белгилаш таклиф этилган);

    - йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори уч бараварга камайтириляпти (амалда фуқаролар учун 4 миллион 900 минг cўмдан 24 миллион 500 минг сўмгача, эндиликда 1 миллион 700 минг сўм этиб, мансабдор шахслар учун 12 миллион 200 минг сўмдан 36 миллион 700 минг сўмгача бўлса, эндиликда 7 миллион 300 минг сўм этиб белгилаш таклиф этилган);

    - паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтириляпти (223-модда);

    - Ўзбекистон фуқароси паспорт олмаганлиги ёки унинг шикастланиши, йўқолганлиги, шунингдек, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси бўлмаганлиги, яшаш гувоҳномасининг шикастлангани ёки йўқолганлиги учун амалдаги 122 минг сўмдан 735 минг сўмгача бўлган жарима миқдори 81,6 минг сўмдан 245 минг сўмгача бўлган миқдоргача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда;

    - Фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтмаган фуқароларни турар-жой биноларида яшашга рухсат берганлик учун амалдаги 2 миллион 400 минг сўмдан 735 минг сўмгача этиб белгилаш таклиф қилинган, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates