Сўнгги тўрт йилда олийгоҳларни илмий тадқиқот учун тузган шартномалари 3 карра кўпайди. Улардан даромад 6 карра ошган.
Лекин айрим олийгоҳлардаги илмий ишланмалар натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш жуда паст. Ихтироларини патентлашда ҳам ҳамма бирдек эмас.
Кооперация ярмаркаларида олийгоҳларнинг аксарияти фақат сотиб олувчи бўлиб иштирок этаётгани, даромадни хорижий лойиҳалар ҳисобига ҳам ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.