Фрилансерликни энди бошлаш нияти бор ёки тажрибага эга инсонлар учун ушбу қуйидаги фриланс платформалари билан танишишингиз мумкин.
Upwork – дастурчилар ва бошқа мутахассисларга ўз хизматларини таклиф қилиш имкониятини берувчи халқаро платформа. Мижозлар бу платформада юқори даражадаги билим ва тажрибага эга мутахассислар жамланмаси эканлиги учун яхши кўрадилар. Бу ерда инглиз тилини билиш муҳим афзаллик ҳисобланади.
Toptal – бу тажрибали дастурчилар учун ёпиқ платформа. Асосий эътибор фрилансерларнинг билим даражасига, тилни билиш даражаси ва профессионаллигига қаратилади.
Guru – сайтда потенциал мижозларга фрилансерларнинг ишончлилигини исботлашга ёрдам берадиган ва ишга олиш жараёнини соддалаштирадиган система мавжуд. Фрилансерларга ҳар куни бўш иш ўринлари ҳақидаги хабарномалар ҳам тақдим этилади.
Stack overflow – дастурчилар ва маҳсулот муҳандислари учун бўш иш ўринларини кўрсатиб берувчи сайт. Ўзингизнинг хоҳишларингизга мос келадиган ишлар ҳақида хабарларни мунтазам равишда олиб туриш мумкин.
Freelancer – етакчи фреланс платформаларидан бири. Стандарт буюртмаларга қўшимча равишда, тендер тизими мавжуд бўлиб, унда ижрочилар ўз лойиҳа таклифларини тақдим этадилар ва буюртмачи танлов ғолибини танлаган ҳолда бажарилган иш учун ҳақ тўлайди.
Fiverr – бу ерда нархлари жуда юқори буюртмалар ҳам бор. Фиверръда яхши пул ишлаш учун фрилансерлар ўз даражаларини ошириб боришлари керак. Энг қиммат иш ҳаққи «Top Rated» нишонига эга фрилансерлар учун тўланади.
PeoplePerHour платформасининг ўзига хос хусусияти – сунъий интеллект бўлиб, у тафсилотларни таҳлил қилади ва мос келувчи мижозлар ҳамда фрилансерларни топишга ёрдам беради.
Барча керакли маълумотларни сақлаб олинг ва масофадан даромад топишга қизиқувчи дўстларингизга ушбу постни улашинг.