Сочи — Бухоро — Сочи йўналиши бўйича чартер рейслар Sukhoi Superjet 95 самолётида ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, «Азимут» авиакомпанияси Минералные Водыдан Тошкент, Самарқанд, Қарши, Навоий, Урганч, Бухоро халқаро аэропортларига, Фарғона ва Наманганга эса чартер рейсларини амалга оширади. Бундан ташқари, Россия авиаташувчиси Тошкент ва Самарқандни Москвага мунтазам қатновлар билан боғлаган, деб хабар беради Uzbekistan Airports.
Азимут — Ростов-на-Дону ва Краснодарда жойлашган Россия авиакомпанияси.