БАА компанияси Ўзбекистонда заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда

    Мамлакатимизнинг Дубайдаги Бош консулхонасида «IBMC Financial Professionals Group» компанияси раҳбарлари Сажиз Кумар ва Елена Пендурова билан музокаралар ташкил этилди.

    Мулоқот аввалида меҳмонларга сўнгги йилларда Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги мавқеи мустаҳкамланиб бораётгани, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хорижий инвесторларга тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар, уларнинг фаолияти кафолатининг меъёрий-ҳуқуқий асослари мустаҳкамлангани ҳақида сўзлаб берилди.

    Шунингдек, мамлакатимизнинг энергетика, нефть-кимё саноати, заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқиш, АКТ, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва банк-молия йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг улкан истиқболлари мавжудлиги урғуланди.

    Сажиз Кумар Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ишбилармон доиралар вакилларига қаратилаётган эътиборни катта қизиқиш билан кузатиб бораётганини билдирди.

    «Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида лойиҳаларни амалга оширишга хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар бизнинг компаниямизни ҳам қизиқтираяпти. Биз ўзбек ҳамкорлар билан алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдормиз», деб таъкидлади у.

    Музокаралар якунида «IBMC Financial Professionals Group» компанияси билан Ўзбекистонга инвестиция киритиш, хусусан заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates