Бангкок шаҳри маъмурияти ҳавонинг ифлослангани туфайли аҳолини уйдан туриб ишлашга чақирди

    Бангкок ҳавоси ҳажми 2,5 микрондан кам бўлган чанг ва микрозаррачалар билан ифлосланган, ҳаводаги бундай кескин ўзгариш чоршанба куни қайд этилган.

    Бангкок губернатори (мэри) Чатчат Ситтхипхан ўз баёнотида Бангкокда жойлашган давлат ташкилотлари ва бир қатор хусусий компаниялар раҳбарларидан ходимларга шу кунларда имкон қадар уйдан туриб ишлашга рухсат беришни сўради. Баёнот давлат ва хусусий ташкилотларга, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига юборилди.

    Бангкок маъмуриятининг ҳаво сифати хизмати маълумотларига кўра, чоршанба куни шаҳарда микрозаррачалар билан ифлосланиш даражаси бир неча соат ичида ҳавонинг кубометри учун 39-45 микрограммдан 86-75 микрограмга кўтарилган.

    Шунга қарамай, шаҳардаги мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари одатдагидек ишламоқда, чунки ҳокимлик ва мактабларнинг саъй-ҳаракатлари билан уларда махсус хоналар ажратилиб, улар нафақат кондиционерлар, микрозаррачаларни тўхтатиб қолувчи кучли ҳаво фильтрлари билан ҳам жиҳозланаган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates