Бангладеш билан кўп қиррали ҳамкорлик ривожлантирилади

    Бизнес 31 май 2023 954

    “Ўзчармсаноат” уюшмасида Бангладешлик инвесторлар, йирик компаниялар, шунингдек, тармоқда бизнесни ривожлантириш, маркетинг йўналишларидаги мутахассислар билан учрашув бўлиб ўтди.

    Мулоқот кун тартибидаги асосий мавзу ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат бўлди.

    Инвесторлар таъкидлаганидек, бугун Ўзбекистон жадал ривожланиб, ташқи сиёсатда очиқ ва прогматик йўлни тутган. Иқтисодиёт, хорижий валюта бозорининг либераллашуви мамлакатнинг янги йирик лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканлигини дунёга намойиш этяпти. Бу омиллар ўзаро манфаатли савдо ва сармоявий ҳамкорликни йўлга қўйиш, барча қитъалардан ишбилармонларни мамлакатимизга жалб этишда яхши кўприк бўлиб хизмат қиляпти.

    Учрашувда меҳмонларга соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, тадбиркорликни ривожлантириш учун солиқ ва божхона имтиёзлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Транспорт-логистика имкониятлари ва экспорт бозорларига алоҳида эътибор қаратилди. Бангладеш Ўзбекистонни МДҲ, шунингдек, Европа бозорларига чиқиш портали сифатида кўряпти. Ўзбекистон учун Бангладеш билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши Осиё ва Океания мамлакатлари билан янги экспорт алоқаларини йўлга қўйиш, хорижга етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш имконини беради.

    Меҳмонлар таъкидлаганидек, бугунги кунда Бангладешда ишлаб чиқарилган барча пойабзал маҳсулотлари экспорт қилинади. Шу сабаб, давлат импорт ҳисобига ўз эҳтиёжларини қоплайди. Мамлакатда 170 миллиондан ортиқ инсон бошқа мамлакатлардан олиб келинган пойабзални сотиб олишга мажбур. Саноат соҳаси ҳам шундай аҳволда. Корхоналар эҳтиёжлари учун хомашё ва терини катта ҳажмда импорт қилади. Ўзаро манфаатли савдо алоқаларининг йўлга қўйилиши Ўзбекистонга тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар экспорти учун улкан бозорни очиб беради.

    Ҳамкорлик Ўзбекистоннинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашни ҳам назарда тутади. Бангладеш компаниялари асосан жаҳон брендлари билан ишлайди. Ишлаб чиқаришга халқаро талаблар ва сифат стандартларини жорий этилган. Бу борада улар тажриба алмашиш учун малакали технолог, муҳандис ва конструкторларни Ўзбекистонга юборилишини маълум қилди.

    Меҳмонлар мамлакатимизнинг турли ҳудудларида бўлиб, Ўзбекистон корхоналаридаги ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотлар сифати билан бевосита жойида танишиш ниятида.

    Томонлар, шунингдек, икки мамлакат саноат корхоналари раҳбарлари иштирокида ўзаро бизнес миссияларни ташкил этиш, жумладан, корхоналарга бизнес-турлар уюштириш ва инвестиция ҳамда экспорт шартномаларини тузишга келишиб олдилар.

    Учрашув якунида Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги чарм-пойабзал саноатида кўп қиррали шерикликни мустаҳкамловчи ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates