Пойтахтдаги барча каналлар атрофида сайилгоҳлар ташкил этилади

    Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг етмишинчи сессиясида ушбу масала кўриб чиқилди

    Сессияда шаҳар ҳокими ўринбосари, Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Исроилов ҳам жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

    Таъкидланишича, бугунги кунда шаҳарда жами 128 та канал ва коллекторлар мавжуд бўлиб, уларнинг 16 таси магистрал, 24 таси хўжаликлараро, 80 таси хўжалик ички каналлари ҳамда 8 таси коллекторлардан иборат, уларнинг умумий узунлиги 403 км. Бундан ташқари, Тошкент вилоятидан шаҳар ҳудудига қўшилган ҳудудларда жами 88,5 км узунликдаги 19 та хўжаликлараро каналлар ҳам мавжуд.

    Асосий эътибор аҳоли дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун қулай шароит яратиш мақсадида каналлар атрофини ободонлаштиришга қаратилмоқда. Хусусан, Қорақамиш коллекторининг Юнусобод тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан Барака кўчасигача бўлган 1,4 км қисмида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, қирғоқ бўйи ҳудудида сайилгоҳ ташкил этилди.

    Хусусан, пиёдалар учун кўприклар, болалар ўйингоҳи ва спорт майдончалари, велосипед йўлаги, фаввора барпо этилди. Ўриндиқлар, шахмат столи, чархпалак ўрнатилди. Дарахтлар экилиб, чимлар ётқизилди.

    Шу билан бирга, Қорасув каналининг Мирзо Улуғбек, Яшнобод ва Миробод туманлари ҳудудидан ўтган жами 4,9 км қисми, Анҳор каналининг Муқимий кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган 1,7 км қисми, Салар каналининг Бобур кўчасидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган 2,4 км қисмида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бундан ташқари, Учтепа туманидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналининг Фарҳод кўчасидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган 3,5 км қисми, Жун каналининг Янгиҳаёт тумани Катта ҳалқа автомобиль йўлидан Сергели-1 бекатигача бўлган 1,7 км қисми, Катта Калкауз каналининг Шайхонтоҳур тумани Анҳор бўйи кўчасидан Тахтапул кўчасигача бўлган 1,4 км қисми, Олмазор туманидан оқиб ўтувчи Дамаши каналининг Сағбон кўчасидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган 3,4 км қисмида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш бўйича лойиҳалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

    Шунингдек, сессияда депутатлар томонидан иссиқлик таъминотини янада такомиллаштириш, жорий йилдаги маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадларини харажатларга йўналтириш, раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва бошқа бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, маъқулланди.

    Сессия якунида муҳокама этилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates