“Баркамол авлод”: ўқувчи-ёшлар Президент соврини учун муносиб курашмоқда

    2021 йил декабр ойидан бошлаб академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг республика финал босқичига старт берилган эди.

    Ўтган йил декабрь ва жорий йил февраль ойларида мазкур спорт ўйинларида бўлиб ўтиши кўзда тутилган 14 та мусобақанинг 6 таси юқори савияда ташкил этилди.

    Мусобақанинг республика финал босқичи биринчи мусобақаси декабрь ойида дзюдо бўйича ташкил этилиб, унга Нукус шаҳри мезбонлик қилган эди. Иккинчи мусобақа Жиззах шаҳрида енгил атлетика бўйича ташкил этилди ва учинчи мусобақа кураш бўйича Бухорода бўлиб ўтди.

    Қисқа танаффусдан сўнг февраль ойида Хоразм вилоятида волейбол бўйича қизлар ўртасида, ушбу спорт тури бўйича ўғил болалар ўртасидаги мусобақа Тошкент шаҳрида ва ҳозирча сўнгги мусобақа гандбол бўйича ўғил болалар ўртасида Андижон вилоятида ўтказилди.

    Маълумки, 12 та спорт туридан ўтказилувчи “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг республика финал босқичи якунида 14 та ҳудуднинг ҳар бир мусобақа давомида тўплаган очколари ҳисобига кўра, умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган ҳудуд аниқланади. Ўтказилган 6 та мусобақадан сўнг, якуний жадвални хоразмлик спортчилар 66 очко билан бошқариб турибди. Эътиборлиси, Хоразм терма жамоаси вакиллари бирор марта ҳам мусобақада умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритмаган, лекин улар ўтказилган 6 та мусобақани 5 марта кучли тўртликда якунлашнинг уддасидан чиқди. Шу сабабдан хоразмликларнинг тўплаган очколари салмоқли кўринишга эга.

    Жадвалнинг иккинчи ўрнидан 65 очко билан Самарқанд вилояти вакиллари жой олган. Улар ўтказилган мусобақаларда 1 марта 2-ўринни ва 3 марта 3-ўринни эгаллашган.

    Жадвалнинг учинчи ўрнидан бир йўла икки ҳудуд жой олган. Бухоро ва Фарғона вилояти спортчилари ҳозирча бир хил – 63 очко жамғарган. Бунда бухороликларнинг кураш ва енгил атлетика бўйича ўтказилган мусобақаларда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритгани асосий омил бўлиб турган бўлса, фарғоналиклар волейбол мусобақаларида ҳам қизлар, ҳам ўғил болалар ўртасида энг кучли жамоа эканликларини исботлашди.

    “Баркамол авлод-2021” спорт ўйинларининг республика финал босқичи якунига қадар 7 та спорт тури бўйича яна 8 та мусобақа ўтказилади. Шу боисдан ушбу жадвалда ҳудудлар бир неча марта ўзаро ўрин алмашиши мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, финал босқичи якунида жадвалнинг юқори учлигидан ўрин олган ҳудудларнинг спортчи-ёшларига Президент совринлари топширилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates