Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида нутқ сўзлади

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТдаги чиқишида барча давлатларни иқлим ўзгариши, камбағаллик ва технологик тенгсизлик муаммоларини ҳал этишда глобал ҳамкорликка чақирди.

    У Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессиясида умумий муҳокама чоғида ушбу фикрларни олдинга сурган.

    «Биз дунёнинг кўп нуқталарида нотинчликлар кучайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Иқлим ўзгариши, камбағаллик, технологик номутаносиблик каби долзарб муаммоларни ҳал қилишда барчани яқинроқ глобал ҳамкорликка чақирамиз. Барқарор ривожланиш мақсадларига содиқлик ва Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда фаол иштирок этиш бизнинг асосий устувор вазифаларимиз бўлиб қолади», – дейди Саидов.

    У, шунингдек, юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон таклиф қилаётган айрим таклифлар ҳақида тўхталди.

    Жумладан:

    • ривожланаётган давлатлар имкониятларини кенгайтириш мақсадида халқаро молия тизимини ислоҳ қилиш;
    • барча учун хавфсиз, фойдаланиш мумкин бўлган рақамли технологиялар билан таъминлаш;
    • иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликни, айниқса Марказий Осиёнинг заиф минтақаларида кучайтириш;
    • аёллар ва ёшлар имкониятларини кенгайтириш;
    • терроризм ва коррупцияга қарши курашишда ҳаракатларимизни бирлаштириш;
    • Марказий Осиё ва ундан ташқарида транспорт коридорлари ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш;
    • Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқаролари учун ўқув марказини Глобал ўқув марказига айлантириш.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates