баннер
17 апр 2025
04:08

    Бахтиёр Саидов Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

    Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликнинг деярли барча жиҳатлари, Давлат Раҳбарлари ўртасидаги келишувларнинг ўз вақтида бажарилиши ва келгуси тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.

    “Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар юқори динамикада ривожланаётганини таъкидладик. Давлатларимиз бой тарихий меросга эга, муносабатларимиздаги тараққиёт жадал, келажагимиз янада истиқболли“, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech