Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида хабар берди.
— Бугун Москва шаҳрида лик ҳамкасбларимиз билан биргаликда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишини ўтказдик. Эртанги МДҲ саммитига якуний тайёргарлик жараёнларини муҳокама қилдик. Ҳамдўстликнинг барча мамлакатлари бир-бирини бирлаштирувчи мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қиладиган узоқ йиллик тарихий алоқаларга эга. Шундай бўлсада, барча соҳаларда, айниқса, иқтисодий ҳамкорликни оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун кенг имкониятларни кўриб турибмиз, — дейди Бахтиёр Саидов.
Йиғилишда транспорт соҳаларининг боғлиқлигини мустаҳкамлаш, савдо учун энг қулай муҳитни яратиш, дунё бўйлаб кучайиб бораётган можароларни ҳал қилиш, тинчлик ва фаровонлик учун кучларни бирлаштириш ҳамда минтақавий ва глобал миқёсдаги долзарб масалалар муҳокама қилинди, — дейилади хабарда.