Қайд этилишича, мурожаатда аёл унинг қизи Д.Р.нинг 2010 йилда туғилган вояга етмаган қиз фарзанди борлиги, бир неча йил аввал қизи Д.Р. Қозоғистон Республикаси фуқаросига турмушга чиққани, невараси Беруний туманида туғилиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлсада, унга онаси Қозоғистон Республикасида ҳам туғилиш ҳақида гувоҳнома расмийлаштирганини билдирган.
Бахтсиз йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қизи 2024 йил август ойида вафот этиб, ҳозирда вояга етмаган невараси Э.М. Қозоғистон Республикасида ота-она қарамоғисиз қолганини маълум қилиб, неварасини Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраган.
Болалар омбудсмани, Ички Ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Бош консуллиги вакиллари ҳамкорлигида вояга етмаган Э.М.нинг Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилиб, тезкор равишда вояга етмаган Э.М. ҳужжатлари расмийлаштирилишида кўмак кўрсатилди.
Кўрилган ҳамкорлик чоралари натижасида куни кеча, 12 майда вояга етмаган қиз холаси Ш.Р. ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келиниб, бувиси Э.А қарамоғига топширилди.
Ҳозирда бувининг неварасига нисбатан васийлиги расмийлаштирилиш жараёнида.








