Байден ўғлини афв этди

    АҚШ президенти Жо Байден ўғли Хантерни афв этмасликка бир неча марта ваъда берганига қарамай, иккита суд иши бўйича уни авф этиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.

    “Бугун мен ўғлим Хантерни афв этиш тўғрисидаги ҳужжатни имзоладим”, деди Америка раҳбари якшанба куни Оқ уй матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда. “Мен лавозимдаги биринчи кунимданоқ АҚШ Адлия вазирлиги қарорларига аралашмаслигимни айтдим. Ва мен ўғлимнинг адолатсиз таъқиб қилинишини кузатганимда ҳам, ўз сўзимда турдим. “Унинг ишлари бўйича айбловлар Конгрессдаги бир қанча сиёсий рақибларим менга ҳужум қилиш ва сайланишимга қарши чиқиш учун восита сифатида киритилди”, деб ҳисоблайди Америка раҳбари.

    Баёнотда айтилишича, гап Делавэр ва Калифорния штатларида суд жараёнлари ҳақида кетмоқда. Делавэрда Хантер Байден ўқотар қуролларга эгалик қилганликда айбланган. У айбдор деб топилди. Калифорнияда Америка етакчисининг ўғли солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик билан боғлиқ айбини тан олди.

    Оқ уй аввалроқ Байден ўғлини афв этиш ниятида эмаслигини бир неча бор таъкидлаган, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates