Калифорниядаги кўл жуда қимматли элемент, “оқ олтин” деб аталадиган литийга бой. Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлиги томонидан молиялаштирилган улкан Солтон-си сув ҳавзаси остида қанча литий борлигини таҳлил қилиш бўйича ўтказилган тадқиқотда айтилади, деб хабар беради UNILAD.
Илгари сув ҳавзаси тубида тўрт миллион тоннага яқин литий борлиги тахмин қилинган эди, бироқ ўтган йили у ерда аслида 18 миллион тонна бўлиши мумкинлиги аниқланди.
Нашрнинг қайд этишича, бу миқдор электромобиллар учун 382 миллиондан ортиқ аккумуляторни қувватлантириш учун етарли бўлади.
UNILAD ўтган йил ҳолатига кўра, бир метрик тонна литий тахминан 29 000 долларга тушганини эслатиб ўтди, Солтон-си 540 миллиард долларлик захирага эга бўлиши мумкин.
Тадқиқот муаллифларидан бири, Калифорния университети геокимё профессори Майкл МакКибен “бу дунёдаги энг йирик литий шўр конларидан бири” эканлигини таъкидлади, деб хабар беради unian.net.
“Бу Америка Қўшма Штатларини литий билан ўзини тўлиқ таъминлаши ва уни Хитой орқали импорт қилишни тўхтатиши мумкин”, деб таъкидлади тадқиқотчи.