Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.
Унга кўра, бундай қадам, республика жамоаси фикрича, қуролли тўқнашув хавфини камайтириши мумкин. Агентлик қайд этганидек, Трамп бу масала бўйича ҳали якуний қарорга келгани йўқ.
Аввалроқ Ким Чен Ин Пхеньяндаги қурол-яроғ кўргазмаси очилишида АҚШ билан турли даражадаги музокаралар Вашингтоннинг КХДРга нисбатан душманлик сиёсати ўзгармаганини кўрсатганини айтган эди.
Дональд Трамп биринчи президентлиги даврида шимолий кореялик ҳамкасби билан бир неча бор учрашувлар ўтказди. Уларнинг 2019 йилда Ханойда бўлиб ўтган иккинчи саммитида яриморолни ядровий қуролсизлантириш масаласи муҳокама қилинган ва бу натижасиз якунланган, деб хабар беради report.az.