Беҳзод Абдураимов Брюсселда концерт дастури намойиш қилди

    Ўзбекистонлик таниқли пианиночи Беҳзод Абдураимов Бельгия миллий оркестри жўрлигида бастакор Сергей Рахманинов ижодий ҳафталиги доирасида Брюсселдаги “Bozar Art” тасвирий санъат марказининг концерт залида чиқиш қилди.

    Сергей Рахманиновнинг машҳур асарларини ижро этган Беҳзод Абдураимов Бельгия пойтахти санъат ихлосмандларининг такрор ва такрор олқишларига сазовор бўлди. Улар ўзбек пианиночисининг ижро техникаси чуқур услуб ва ақл бовар қилмайдиган маҳорат билан ҳайратга солади, деган фикр билдирди. Концерт дастурига киритилган сонаталарнинг юксак ижроси уларни бир нафасда тинглаш имконини берди.

    Ўзбек ижрочисининг юқори даражадаги техник маҳорати барчада чуқур таассурот қолдирди. Мусиқий санъат кечаси иштирокчилари “Кейинги концертлар ва янги учрашувларни интиқлик билан кутамиз”, деган фикрда якдил эдилар.

    Маълумот учун: Брюссель тасвирий санъат маркази Бельгиянинг бош маданий маскани ҳисобланади. 1928 йилда очилган мазкур марказда санъат оламининг энг сара намуналари тўпланган бўлиб, аксарият маданий ва санъат тадбирлари айнан шу ерда ташкил этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates