Бектемир туманида юк кўтариш автокрани ёниб кетди

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан маълумот берди.

    Унда қайд этилишича, бугун, 11 август куни соат 14:36 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани «Олтинтопган» ва «Бектемиршох» кўчалари чорраҳасида юк кўтаришга мўлжалланган автокранда ёнғин юзага келгани тўғрисида ФВВга хабар тушган.

    Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:46 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:50 да ўчирилган. Ёнғин натижасида автокраннинг салон ва мотор қисми ёниб зарарланган

    Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates