Бу ҳақда дунёнинг энг йирик қайта суғурталаш компанияси Munich Re шарҳида айтилади.
Суғурталанган зарар ҳажми қарийб 140 миллиард долларни ташкил этди – бу 2017 йилдан бери, яъни Америка Қўшма Штатларни бирданига учта йирик тўфон – “Харви”, “Ирма” ва “Мария” ёпирилганидан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Суғурталанган зарарларнинг умумий зарар ҳажмидаги улуши қарийб 44 фоизни ташкил этиб, узоқ муддат учун ўртача кўрсаткичдан 30 фоизга ошди.
2024 йилда глобал йўқотишларнинг учдан икки қисми – 190 миллиард долларга – Шимолий Америка, шунингдек, Марказий Америка ва Кариб ҳавзасидаги табиий офатлар сабаб бўлган. Бунга, хусусан, Флоридани икки ҳафталик фарқ билан ёпирилган “Милтон” ва “Ҳелен” тўфонлари сабаб бўлди.
Бундан ташқари, сентябрь ойида Хитой ва Вьетнам қирғоқларида содир бўлган “Яги” тўфони жиддий тус олди. Ундан кўрилган иқтисодий зарар 14 миллиард долларга баҳоланмоқда, суғурталанган зарарлар миқдори эса атиги 1,6 миллиард долларни ташкил этади.
Munich Re маълумотларига кўра, 2024 йилда табиий офатлар оқибатида жами 11 000 га яқин одам ҳалок бўлади – бу сўнгги 10 йилдаги ўртача кўрсаткичдан (17 500) камроқ, деб хабар беради report.az.